Линклар

logo-print

Зебарий: Ироқ Эроннинг Сурияга қуроллар ташишини тўхтата олмайди


Ироқ Ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий.

Ироқ Ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий.

Ироқ Ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий араб тилида чиқадиган газетага ўз мамлакати Эроннинг Ироқ ҳаво ҳудуди орқали Сурияга қуроллар етказиб беришини тўхтата олмаслигини айтди.

Лондонда чиқадиган Ашшарқ Ал-Асвад газетасига берган интервюсида Зебарий: “Биз ҳаво ҳудудимиз орқали қуроллар ташилишини қоралаймиз ва буни Эрон томонига расман билдирамиз. Бироқ биз буни тўхтатиш имкониятига эга эмасмиз”, деган.

Эрон қуролли мухолифат гуруҳларига қарши қонли уруш олиб бораётган Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимининг яқин иттифоқчисидир.

Президент Ал-Ассадни истеъфога чиқишга чақирган Қўшма Штатлар Бағдодни Эроннинг Ироқ ҳаво ҳудуди орқали Сурияга қуроллар етказиб беришини тўхтатишга чақирган.

Зебарий Сурияга учаётган Эронга қарашли самолётлар тартибсиз текширилган пайтда улар фақат дори-дармон ва озиs-овқат олиб кетаётгани аниқланганини айтган.
XS
SM
MD
LG