Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:50

Ўзбекистонлик тиланчи: мелисалар бизга касбдош бўлиб қолди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов "мамлакатда тиланчилар қолмади", деб айтганидан сўнг катта шаҳарлардаги милиция ходимлари барча тиланчиларни ушлаб қамаяпти ёки шаҳардан ташқарига чиқартириб юбораяпти.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакатда тиланчилар қолмади деб айтганидан сўнг, катта шаҳарлардаги милиция ходимлари барча тиланчиларни ушлаб қамаяпти ёки шаҳардан ташқарига чиқартириб юборяпти. Озодликнинг Эркин микрофонига қўнғироқ қилган тиланчилар ҳам президентнинг айтганларидан сўнг милиция ходимлари уларга кун бермаётганидан шикоят қилди.

“Одамлар бизларга кўнгилдан чиқариб беради, милиция эса зўрлаб олади”

Самарқанд шаҳрида истиқомат қиладиган, икки фарзанднинг онаси, 40 ёшли тиланчининг айтишича, президентнинг тиланчилар ҳақида айтган гаплари уларнинг бир ташвишини икки қилди:

- Биз ҳам тиланчи, уй йўқ, обшежитда яшаймиз, икки болам бор, эрим йўқ. Ўзим биринчи гуруҳ ногирониман, кўзим умуман кўрмайди. Пенсиям 240 минг сўм, бу ҳеч нарса бўлмайди. Тиланчилик қиламизда, бошқа чора йўқ. Президент бизларни тиланчи деб ерга уриб ташлади, аслида мелисаларини ўзи тиланчи. Касбдошмиз ҳаммамиз, фақат фарқимиз бор. Бизларга халқ меҳр-мурувват қилиб беради, мелисалар эса зўрлаб пулларимизни олиб қўяди вақти келса..., дейди тиланчи аёл. У билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:52 0:00
Бевосита линк



“Мени “панелни”да саккиз соат қамаб қўйишди”

Сурхонадарёлик 51 ёшли биринчи гуруҳ ногирони-тиланчи ҳам Озодликка сим қоқиб, Тошкентда милиция ходимлари тиланчиларни қийратаётганидан шикоят қилди:

- Рости гап, умуман кун бермай қўйишди. Бозорларда ҳам тиланиб юрсак, ушлаб олиб кетишяпти. Яқинда Ипподром бозорида мени ушлаб Қўйлиқдаги панелни терговхонасига олиб боришди. Соат 12дан кеч соат 8гача оч, сувсиз ушлаб туришди. Президент бизда тиланчи йўқ деб айтиб қўйиб, бизга янада оғир қилди. СССР пайтида бизни ишимиз бор эди, бизга эътибор бор эди. Ҳам ишлаб ҳам пенсия олиб, кунимиз яхши ўтарди. Мустақилликдан кейин биз ногиронлар жамиятга кеарксиз одамлар бўлиб қолдик..., дейди сурхондарёлик кўзи озиз тиланчи. У билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:22 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG