Линклар

Москва вилоятидаги автоҳалокатда камида 17 киши нобуд бўлди


Россия расмийлари Москва вилоятида йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетгани оқибатида камида 17 одам нобуд бўлгани, 20 киши жароҳат олганини билдирди.

Полиция ходимларига кўра, автоҳалокат шағал олиб кетаётган юк машинаси катта йўлга бурилиб чиқққан пайтда содир бўлган.

Россия Ички ишлар вазирлиги ўлганлар орасида бир бола ҳам борлигини маълум қилди.

РИА Новости агентлиги Подолск ва Жохово ўртасида қатнайдиган йўналишдаги автобус кучли тўқнашув пайтида икки қисмга бўлиниб кетганини билдирди.
XS
SM
MD
LG