Линклар

АҚШда қуролсиз ўсмирни ўлдирган шахс суд томонидан оқланди


Марҳум Трейвон Мартиннинг оила аъзолари.

Марҳум Трейвон Мартиннинг оила аъзолари.

АҚШнинг Флорида штатида қуролсиз қора танли ўсмирни ўлдирган шахс суд томонидан оқланди.

Шанба куни олти аёлдан иборат суд ҳайъати Жорж Зиммерманни 2012 йил февралида Флорида штатининг Санфорд шаҳрида 17 яшар Трейвон Мартинни қасддан отиб ўлдирмаган деб қарор чиқарди.

Зиммерман тунда содир бўлган муштлашиш пайтида ўзини ҳимоя қилиш учун Мартинга қуролдан ўқ узганини айтган.

Айбдор деб топилса, Зиммерман умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин эди.

Мартин қора танли бўлган. Зиммерман испан тилида сўзловчи америкалик.

Суд қарори қора танли америкаликлар норозилигига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG