Линклар

“Ўзбекэнерго" бешта вилоят электр тизимини модернизация қилмоқчи


“Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси Осиё тараққиёт банкидан (ОТБ) 140 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз олишни режаламоқда.

Тренд ахборот агентлиги хабарига кўра, “Ўзбекэнерго” бу маблағни Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги электр таъминоти тизимини модернизация қилишга сарфлашни мўлжаллаган.

Компания вакилига кўра, ОТБ раҳбарияти қарз ажратишга рози бўлган.

Ҳозирда Ўзбекистон ва банк расмийлари ўртасида кредит шартлари бўйича музокаралар давом этмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати умумий қиймати қарийб 218 миллион долларни ташкил этган лойиҳа учун 114 миллон доллар ажратишни режалаган.
XS
SM
MD
LG