Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:11

Тўфон сабабли Хитойда ярим миллион одам эвакуация қилинди


Хитойнинг шарқий қирғоқларига Soulik тўфони етиб келгани боис ярим миллион одам хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Якшанба куни эрталаб Хитойнинг Фужиан ва бошқа вилоятларига соатига 118 километр тезликдаги бўрон ёпирилди.

Синху агентлиги хабарига кўра, тўфон етиб келишидан олдин ўн минглаб кема денгиздан портларга қайтарилган.

Бир неча кун тинмай ёмғир ёққани оқибатида ҳосил бўлган сув тошқинлари Хитойнинг Бейчуан ва Сичуан вилоятларига катта моддий зарар етказди.

Айни пайтда, Тайван оролида табиий офатдан икки киши нобуд бўлган.

Аҳолига ёрдам кўрсатиш учун армиянинг беш минг аскари жалб қилинган.
XS
SM
MD
LG