Линклар

Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасида кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказилмоқда.

12 июл куни Россия Президенти Владимир Путин Шарқий ҳарбий округдаги барча қисмлар жанговор тайёргарлигини текшириш учун кутилмаганда машқлар ўтказиш ҳақида буйруқ берган.

Совет Иттифоқи парчаланганидан бери ўтказилаётган энг йирик машқлар экани айтилаётган мазкур машқларга 160 минг ҳарбий хизматчи жалб этилган.

Машқларга флот кучлари, стратегик бомбардимончи ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қисмлари, тактик ҳамда стратегик ракета бўлинмалари, шунингдек, пиёда аскарлар ва зирҳли техника жалб этилган.

Амур вилоятидаги базада Tu-95MS русумидаги бир нечта стратегик ядровий бомбардимончи учқич жанговор вазифани бажариш учун шай қилинган.

Бурятиядаги тахминан 100 та танк 1100 километрлик темирйўл орқали Чита вилоятига олиб борилган.

Владимир Путин ҳарбий машқларда шахсан ўзи иштирок этиши мумкинлигини айтган.
XS
SM
MD
LG