Линклар

logo-print

Ал Барадей Мисрнинг муваққат вице президент сифатида қасамёд қилди


Мисрдаги либерал кучлар етакчиси Муҳаммад ал Барадей ташқи сиёсат бўйича муваққат вице президент сифатида қасамёд қилди.

Буни Миср Бош вазири вазифасини вақтинча бажараётган Ҳазем Ал-Беблавий эълон қилди.

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги собиқ раҳбари, Нобел тинчлик мукофоти соҳиби ал Барадей янги ҳукумат бошлиғи лавозимига номзод этиб кўрсатилган эди.

Бироқ консерватив қарашдаги Ал-Нур партияси унинг номзодини рад қилган.

14 июл куни Мисрнинг АҚШ даги собиқ элчиси Набил Фаҳми ўтиш даври ҳукуматида Ташқи ишлар вазири лавозимини қабул қилди.

Мурсийнинг Мусулмон Биродарлиги ҳаракати шу ой бошида президент Муҳаммад Мурсий ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганига қарши 15 июл куни мамлакат бўйлаб норозиликлар ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG