Линклар

Якшанба куни Ироқнинг асосан шиалар истиқомат қиладиган ҳудудларида ифтордан аввалроқ содир этилган террорчилик хуружларидан 30 чоғли киши нобуд бўлган.

Хусусан, мамлакат жанубидаги Басра шаҳрида бир неча бомба портлаши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлган. Портлашлар Карбало, Ал-Қут, Ан-Носирия ва Мусоибда ҳам қайд этилган.

Рамазон ойи кирганидан буён Ироқда террорчилик хуружлари бир кун ҳам тингани йўқ. Бу ҳолат мамлакатда мазҳаблараро уруш давом этаверишига оид хавотирларни кучайтирмоқда.

Шанба куни Бағдоддаги суннийлар масжиди нишон бўлмиш портлашлардан 20 чоғли киши нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG