Линклар

АҚШ президенти Барак Обама америкаликларни қора танли ўсмирни отиб ташлаган Жорж Циммерманнинг оқланиши юзасидан босиқ бўлишга чақирди.

Флоридада 17 ёшли қуролсиз Мартин Трейвонни ўтган йили отиб ташлаган Циммерман иши бўйича оқлов ҳукми чиқарилиши шанба куни АҚШнинг бир неча шаҳрида норозилик акциялари ўтказилишига сабаб бўлди.

Мазкур норозилик чиқишлари асосан тинч акциялар бўлгани айтилмоқда.

Якшанба куни тарқатилган баёнотда президент Барак Обама Мартиннинг ўлими Америка учун фожеа бўлганини, бироқ суд ҳайъати ўз ҳукмини чиқариб бўлгани ва бу ҳукмни ҳурмат қилиш лозимлигини урғулади.

Мартин Трейвон 2012 йилнинг 26 феврал куни Сэнфорд шаҳри яқинидаги Орландо қишлоғида ўлдирилганди. Унинг ўлими АҚШда катта акс-садога эга бўлган. Американинг қора танли аҳолиси ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари бу ҳодисани қотиллик деб атаб, унинг ирқий адоват маҳсули эканини иддао қилиб келади.

Жорж Циммерманнинг ўзи эса Мартин Трейвонга ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўқ узганини айтган.
XS
SM
MD
LG