Линклар

logo-print
Жаҳон банки ялпи ички маҳсулотни баҳолаш асосида дунё мамлакатлари иқтисодиёти ҳажмига оид маълумотларни эълон қилди.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2012 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти кўлами 51 миллиард 113 миллион АҚШ долларини ташкил этган ва бу мамлакат дунёда 74-ўринни эгаллаган.

Ўтган йили Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти аҳоли жон бошига 1 716,5 долларни ташкил этган.

Қиёслаш учун бу рейтингда 48 ўринни эгаллаган Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 201 миллиард 680 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Аҳоли жон бошига ҳисоблаганда ҳар бир қозоғистонликка 11 772 доллар тўғри келган.

Жаҳон банкининг мазкур рўйхати дунёдаги 190 мамлакатни қамраб олган.
XS
SM
MD
LG