Линклар

logo-print

Нетаньяҳу: Эроннинг янги президенти “қўзичоқ кийимидаги бўри”.


Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу Эроннинг янги сайланган президенти Ҳассан Руҳонийни “қўзичоқ кийимидаги бўри”, дея атаб, унга ишонмаслигини баён қилди.

Якшанба куни АҚШнинг CBS News телеканалига берган интервьюсида, Нетаньяҳу Эронни ядвровий қурол ишлаб чиқаришга қаратилган дастурини давом эттираётганликда айблади.

Эрон “бомба яратишга яқинлашмоқда” ва Теҳронга “бунга йўл қўйилмаслигини аниқ иборалар билан айтиш керак”, дея таъкидлади Исроил раҳбари.

Август ойида президентликни бошлайдиган Руҳоний, деди Нетаньяҳу, Эроннинг ядровий масалаларга оид сиёсатини ўзгартириши амри маҳолдир.

Яҳудий давлати етакчиси халқаро ҳамжамиятни Эронга нисбатан босимни ошириш, жумладан, санкцияларни кучайтириш ва ҳарбий интервенция билан қўрқитишга чақирди.

Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини айтиб, ядровйи қурол ишлаб чиқариш ҳаракатлари борлигини инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG