Линклар

Озарбайжон ва АҚШ қўшма ҳарбий машқ ўтказмоқда


Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Озарбайжон ва АҚШ Қора денгизда қўшма ҳарбий машқларни бошлаган.

4 августгача давом этиши кутилаётган ҳарбий ўйинлар Қора денгиз ротацион кучлари 2013 дея номланиб, НАТО аъзоси бўлган Болгарияга қарашли Ново Село ҳарбий полигонида ўтказилади.

Бу тадбир “тактик машқлар” дея таснифланган. Озарбайжон матбуотининг маълум қилишича, Қора денгиз ротацион кучлари ҳар йили ўтказиладиган ҳамда АҚШ ҳарбий флоти бўлинмалари иштирок этадиган дастурдир. Унда АҚШ денгизчилари Қора денгиздаги ҳарбий базаларга навбатма-навбат ташланиб, минтақа мамлакатларида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда ҳамкорлик қилиш стратегиясини машқ қилади.
XS
SM
MD
LG