Линклар

logo-print

Афғонистонда НАТО ҳарбийсини ўлдирган афғон аскари қамоқдан қочди


Афғонистонда НАТО сафида хизмат қилган словакиялик ҳарбийни ўлдирганликда айбланган афғон аскари қамоқдан қочиб кетгани хабар қилинмоқда.

Расмийларнинг душанба куни маълум қилишича, афғон аскари Қандаҳор вилоятидаги қаттиқ қўриқланувчи ҳарбий база қамоғидан қочишга муваффақ бўлган.

Қандаҳордаги афғон ҳарбийлари қўмондони генерал Абдул Ҳамид қамоқдаги аскар қўриқчиларнинг бири ёрдамида қочган, дея маълум қилди. Қўриқчининг ўзи ҳам ғойб бўлган.

Генерал Ҳамиднинг айтишича, улар ҳибсда бўлган аскарнинг ўзини ёмон ҳис қилгани ва ҳарбий госпиталга олиб бориш кераклигини айтишган ва шундан кейин ғойиб бўлишган.

Қочишга муваффақ бўлган аскар 9 июл куни хориж қўшинларига қарата ўт очганликда гумонланиб қўлга олинган эди. Бу ҳодисада словакиялик аскар ҳалок бўлган ва яна олти ҳарбий жароҳатланган эди.

Ўтган бир йил давомида бу каби ҳодисаларда НАТОнинг 60 аскари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG