Линклар

Сноуден ихтиёридаги ахборот АҚШ махфий хизматларига катта зарар етказиши мумкин


Шереметьево аэропортида қолаётган Эдвард Сноуден Россиядан вақтинча бошпана излаётгани маълум қилди.

Шереметьево аэропортида қолаётган Эдвард Сноуден Россиядан вақтинча бошпана излаётгани маълум қилди.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга яқин бўлган журналист, махфий ахборотларни ошкор қилган собиқ разведкачи ихтиёрида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг фаолияти схемалари борлигини айтмоқда.

“Guardian” газетаси мухбири Гленн Гринвальд Associated Press агентлигига берган интервьюсида бу маълумотлар АҚШ кузатув услубларига чап бериш ёки уларни кўчириб олиш имконини очиши мумкинлигини билдирди.

Грнивальднинг айтишича, Сноуденнинг ихтиёрида “миллий хавфсизлик агентлиги” қандай тузилганига оид “минглаб маълумот” бор. Лекин, деди журналист, бу маълумотлар катта зарар етказиши мумкинлиги боис, Сноуден уларни ошкор қилиш ниятида эмас.

Уч ҳафтадан бери Москванинг Шереметьево аэропортида қолаётган Сноуден ўтган жума куни Россиядан вақтинча бошпана излаётгани маълум қилди.

Қўшма Штатлар Сноуденни жосусликда айблаб, суд қилмоқчи.
XS
SM
MD
LG