Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:44

Қўшиқчи Муниса Ризаева Интернетдаги тасвирлари учун “идора”га чақиртирилди


Ўзбек қўшиқчиси Муниса Ризаева
Ўзбек қўшиқчиси Муниса Ризаева

Ўзбек ëшларини салбий ахборотлардан ҳимоя қилиш тарғибот қилинаëтган шу кунларда қўшиқчи Муниса Ризаеванинг "турфа" расмлари мулозимлар ғазабини қўзғади.



WhatsApp ва бошқа ижтимоий тармоқларда кейинги икки кун ичида ўзбекистонлик 24 яшар қўшиқчи Муниса Ризаева тасвирлари, дея ишонилган “очиқ-сочиқ” тарздаги расмларнинг янги порцияси пайдо бўлди.

Рамазон пайтида ўзбекистонлик ашулачининг “эркин” яшаш тарзи акс этган суратларнинг пайдо бўлишини исталмаган ҳолат деб ҳисоблаган “Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмаси Муниса Ризаевани чақиртириб “жиддий суҳбатлашди”.

Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг ўзини Жаҳонгир, деб таништирган маъмури Интернетда тарқалаëтган суратлар юзасидан “Ўзбекнаво”га тушунтириш ëзганлигини билдирди.

Маъмурга кўра¸ айни пайтда Муниса Ризаева бу суратлар билан боғлиқ ғалвадан таъсирланиб¸ даволаниш ва дам олиш мақсадида Ўзбекистондан чиқиб кетган.

Маъмурнинг айтишича, Муниса Британияга кетган.

Ўзбек шоу-бизнеси ҳақида мақолалар билан танилган shov-shuv.uz нашри раҳбари Жасур Ҳамроев Озодлик билан суҳбатда¸ Муниса Ризаева Интернетдаги суратлар боис жиддий муаммога дуч келганини билдирди:

- Албатта, “Ўзбекнаво” ҳар-бир санъаткор одоб-аҳлоқи учун маъсул бўлгандан кейин қизиқади. Бир неча кунлар илгари Муниса Ризаева “Ўзбекнаво”га чақирилиб, беҳаё фотосуратларнинг янги-янги тўпламлари нега тарқалиб кетаётгани ҳақида сўралган. Унга жавобан қўшиқчи қаттиқ афсусда эканлиги, бунга асосий сабаб унинг йўқолиб қолган қўл телефони эканлигини билдирган¸- дейди Жасур Ҳамроев.

Муниса Ризаеванинг маъмури ҳам Озодлик билан суҳбатда қўшиқчи қўл телефонини йўқотиб қўйганидан кейин Интернетда Мунисага оид "интим ҳаëт лаҳзалари акс этган" суратлар пайдо бўлганини айтди.

- Ҳозир Мунисага тегишли бўлган бу суратларни ким тарафидан тарқалганини аниқладик. У ëғи қонунга ҳавола. Қонунда қандай бўлса, шундай жазо берилсин,- дейди суҳбатдош.

Дарëдан томчи

Муниса Ризаеваники, деб ишонилган суратларни кўрган журналист Жасур Ҳамроев бундай тасвирларни тарқатиш разолатдир дея таъкидлади.

- Аввалом бор, шу суратлар борлиги учун тарқалди. Жиддий муносабатга эса Муниса Ризаева беҳаё суратларининг яшин тезлигидек тарқалаётгани сабаб бўлмоқда. “WhatsApp”чиларнинг бош мавзуси ва “сакратиб” юбораётган суратлари – Муниса Ризаеванинг антиқадан-антиқа фотосуратларидир. Улардан бирида ҳонанда бир йигитнинг оёғига лабларини қўйиб турган бўлса, яна бирида ўз маъносини ифода этган ўрта бармоғини кўрсатади, яна бошқасида хуштори билан ўтли бўса оғушида. Муниса билан суҳбатимга асосланиб айтаманки, булар дарëдан томчи. Маълумотларга қараганда, хонанданинг йўқолган қўл телефонида шахсий ҳаётига дохил 3000 дан ортиқ “турфа” фотосуратлари бор. Энг аянчлиси эса, ҳозирги тарқалиб кетганлари тарқалиб кетиш хавфи остида турган “янги”лари олдида ҳолва бўлмаса бўлгани¸- дейди Жасур Ҳамроев Озодлик билан суҳбатда.

Чегараланган эркинлик

Муниса Ризаева шоу-бизбес вакиласи. У кутубхоначи ëки исломий коллеж талабаси эмас. Ижодкорнинг эркинлиги деган нарса ҳам борку. Шу боис эркин тарздаги суратлар учун мулозимлар тарафидан тергалиши шартмиди? Бу саволимизга салбий жавоб берган Жасур Ҳамроев эркинликнинг ҳам чегараси бор деган фикрда собит:

- Эркинлик деб буларга қўйиб берса, булар порно кўрсатишдан ҳам тоймайди. Машҳур хонанданинг машҳур лаблари йигит кишининг ялонғоч оёқ кафтига эҳтирос билан ёпишган ҳолатидаги сурат - ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаган бўлса керак! Мунисага яқин одамнинг фикрини сўрадим¸ унинг айтишича, Рўзаи Рамазон ойида бундай беҳаё суратларга тушган машҳур ҳам, уни тарқатаётганлар ҳам тавба қилишса, нур устига аъло нур бўларди. Айбни қўл телефонларига тўнкасак, шундай суратлар “қаҳрамони” ораста, оқилами? Қайси онги билан Муниса шундай беъманиликларга қўл урган?- деб саволимизга савол билан жавоб қайтарди Жасур Ҳамроев.

Муниса Ризаева ўзбек санъати осмонини тарк қилмоқчи

Сурат ғалваси кучайган шу кунларда Муниса Ризаева бошқа қўшиқ куйламайман деб баëнот беришгача етиб борди.

Sayyod.Uz нашрига берган интервюсида Муниса Ризаева ҳазилнинг таги зилга айлангани боис санъатга алвидо деяжагини таъкидлади.

- Ҳамманинг ҳам телефонида ўз шахсий, айнан шахсий суратлари бўлишга ҳаққи борку. Телефон бу шахсий ҳудудимку. Ўғирлатиб қўйганим душманларимга қўл келди. Бўлди, шоу-бизнесдан кетаман, бошқа куйламайман¸- дея билдирган Мунисанинг кескин жавоби мухлислар тарафидан маъюс қаршиланди.

- Сиз санъат осмонидаги энг чарақлаган юлдузсиз¸ агар бу осмонни тарк қилсангиз биз зимистон қоронғуликда қоламиз¸ бизни тарк этманг,- дейишмоқда мухлислар.

Ўзбек шоу-бизнеси билимдони Жасур Ҳамроев ҳам Мунисанинг санъатни тарк қилишини истамайди:

- Агар у саҳнадан кетса, унга мана шу расмларнинг тавқи лаънати ëпишган бўлади. Муниса одамлардан¸ уни муҳокама қилаëтган журналистлардан ҳафа бўлишни тўхтатиб, қўшиқ айтишда давом этиши керак¸- дейди Жасур Ҳамраев

WhatsApp юлдузи

Муниса Ризеванинг яқинлари ва маъмури унга нисбат берилган расмларнинг фото-шоп махсули эканини айтиб, қўшиқчи тухмат нишони бўлганлигини таъкидлашмоқда.

“Ўзбекнаво” мулозимлари эса Муниса Ризаеванинг бу суратлардан изза бўлгани ва пушаймон бўлганини айтишмоқда.

Муниса ўзининг Instagramдаги ëзишмаларида WhatsApp юлдузи эканидан фахрланади:

- Ва ҳа ҳа ҳа. Мен WhatsApp юлдузиман. Менинг ҳар ҳил суратларим қўл телефонларида мўл-кўл¸- деб ëзади Муниса Ризаева.

Ижтимоий тармоқ қаҳрамонлари

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар риожланиши баробарида видеокомпраматлар мухорабаси ҳам бошлангани кузатилади.

2008 йили Интернетда пайдо бўлган ўзбек порноролиги атрофидаги жанжал, унинг қаҳрамонлари – таниқли кинорежиссер Бахром Ёқубов ва актриса Диана Ягофароваларнинг Ўзбекистондаги ижодий ютуқларига раҳна солган эди.

Озода¸ Абдуҳошим Исмоилов¸ Зулайҳо Бойҳонова ва Абдулла Қурбоновларнинг "нозик онлари" акс этган видеотасвирлар қўл телефонларида қўлма-қўл бўлиб қахрамонларига гоҳ шухрат, гоҳ заҳмат келтирди.

Ўзбек милиционерларини “порахўр”, дея сўккани акс этган видеотасвир Интернет ва қўл телефонларида тарқатилган ўзбек қўшиқчиси Абдулла Қурбонов лицензиядан мосуво қилинди.
XS
SM
MD
LG