Линклар

logo-print

Бангладеш суди Жамаати Исломий етакчисини 90 йил қамоққа ҳукм қилди


Суд 90 ёшли Ғулом Аъзамни уруш жиноятларида айбдор деб топиб, 90 йилга қамоққа ҳукм қилди.

Суд 90 ёшли Ғулом Аъзамни уруш жиноятларида айбдор деб топиб, 90 йилга қамоққа ҳукм қилди.

Бангладеш суди мамлакатдаги энг нуфузли исломчи партия етакчисини 1971 йилда Покистондан мустақилликка эршиш учун бўлган уруш пайтида инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топди.

Ҳукумат томонидан тузилган Халқаро жиноятлар трибунали 90 ёшли Ғулом Аъзамни уруш жиноятларида айбдор деб топиб, 90 йилга қамоққа ҳукм қилди.

Аъзам мустақиллик учун урушда ўша пайтда Шарқий Покистон ҳисобланган ҳуддуда Жамаати Исломий ҳаракатига етакчилик қилган.

Бангладеш прокуратураси Аъзамни мустақилликка қарши курашган жанггарилар тарафидан амалга оширилган зўравонлик ва қатлиом “уюштирувчиси” дея таърифлаган. Прокуратура унга ўлим ҳукми берилишини сўраётган эди.

Суд ҳукми эълон қилинишидан аввал пойтахт Дакка ҳамда Богра, Комилла ва Ражшани шаҳарларида полиция Аъзам дохил Жамаати Исломий партияси тарафдорлари иштирокидаги норозиликни тарқатиш учун елим ўқларни ишга солди.
XS
SM
MD
LG