Линклар

Доғистонда полицияга ҳужум қилганликда гумонланган шахс ўлдирилди


Россиянинг Доғистон Республикасида тўрт нафар полициячини отиб кетганликда гумонланаётганлардан бири отиб ўлдирилди.

Доғистон полициясининг маълум қилишича, душанба куни гумонланувчи яширинган жой аниқланган, лекин у таслим бўлишдан бош тортиб полициячиларга қарата ўт очган.

Отиб ўлдирилган шахс якшанба куни пойтахт Махачқаъладан 100 километр жануброқда бўлган Бурши қишлоғида полицияга қарашли машинани ўққа тутганлардан бири эканлиги айтилмоқда. Бу ҳодисада тўрт полициячи нобуд бўлди.

Чеченистон ва Каспий денгизи ўртасида жойлашган Доғистон кейинги йилларда зўравонликлар авж олаётган минтақага айланди. Асосан мусулмонлар яшайдиган республикада жанггарилар полиция, мўътадил мусулмонлар ва маҳаллий ҳокимият вакилларига деярли ҳар куни ҳужум уюштиради.
XS
SM
MD
LG