Линклар

Миср пойтахти Қоҳирада душанба оқшомида ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ва маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасида юзага келган оммавий муштлашувни тўхтатиш мақсадида полиция кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади. Бу ҳақда Reuters агентлиги гувоҳлар сўзига таянган ҳолда хабар қилади.

Аввалроқ АҚШ Давлат котибининг муовини Уилям Бёрнс Вашингтон Мисрда ҳокимият тепасига келган ҳарбийларни сиёсий ҳибслардан сақланишга чақиришини билдирганди.

Душанба куни Қоҳирада Миср муваққат президенти Адли Мансур билан музокаралар ўтказганидан сўнг Бёрнс Қўшма Штатлар “Мисрда демократиянинг муваффақият билан олға сурилишидан манфаатдор” эканини ҳамда ўз келажакларини мисрликларнинг ўзларигина белгилай олишларини урғулаганди.

АҚШ Давлат котибининг муовини Вашингтон Мисрдаги ички зиддият томонларидан, партия ёки конкрет сиёсатчилардан биронтасини қўлламаётганини ҳам билдирди.

Уилям Бёрнс президент Мурсий шу йилнинг 3 июл куни ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганидан кейин Мисрга ташриф буюрган америкалик юқори лавозимли илк мулозим бўлди.
XS
SM
MD
LG