Линклар

logo-print

Красноярскдаги автоҳалокатда 5 киши нобуд бўлди


Россиянинг Красноярск ўлкасида кеча содир бўлган автоҳалокат туфайли 5 киши ҳалок бўлди, икки киши тан жароҳати олди.

Маълумотларга кўра, бошқарувни йўқотган енгил автомобил ҳайдовчиси уч пиёдани уриб кетган, кейин бетон тўсиққа бориб урилиши натижасида автомобилдаги икки йўловчи ҳам жон таслим қилган.

Березовский туманига қарашли Есаулово қишлоғи яқинида содир бўлмиш автоҳалокат қурбонлари орасида 5 ва 11 ёшли икки бола ҳам бўлгани айтилмоқда.

Автомобил ҳайдовчиси воқеа жойида қочиб кетган.
XS
SM
MD
LG