Линклар

logo-print

АҚШ дипломатлари Ўзбекистонга сафар қилмоқда


АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Жейн Зиммерман.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Жейн Зиммерман.

АҚШ Давлат котибининг демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Жейн Зиммерман бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистон расмий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 15 июл куни АҚШ делегацияси аъзолари мамлакат Омбудсмани Сайёра Рашидова билан учрашган. Мазкур учрашувда Ўзбекистон ва АҚШнинг фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилингани ҳамда томонлар ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан келишиб олгани айтилмоқда.

Шунингдек, Жейн Зиммерман 15 июль куни АҚШ элчисининг Тошкентдаги резеденциясида фуқаролик жамиятининг вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар билан ҳам учрашган. Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятовага кўра, АҚШ мулозими мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият, сиёсий маҳбуслар ва инсон ҳуқуқлари масаласида суҳбатлашган.

В. Иноятованинг таъкидича, АҚШ мулозими ўз ҳукуматининг Ўзбекистон расмийлари билан қамоқда қолаётган ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифат вакилларини озод қилиш юзсидан фаол мулоқотлар олиб бораётганини айтган.

Шунингдек, маълумотларга кўра, америкаликлар делегацияси кеча Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида ҳам музокаралар ўтказган.
XS
SM
MD
LG