Линклар

logo-print
2013 йилнинг январ ойидан июн ойигача Россия бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 27274 дона автомобил сотилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 14172 дона автомобилга камдир.

Июн ойида россияликлар 3594 дона ўзбек автомобили харид қилганлар. Ваҳоланки, 2012 йилнинг бу ойида ўзбек автосаноатчилари Россияда 9256 дона автомобил сотишга муваффақ бўлгандилар.

Podrobno.uz сайтининг ёзишича, бозори чаққон Нексия ҳам Россияда энг харидоргир автомобиллар рўйхатида 23-ўринга тушиб қолган. 2013 йил июнида россияликлар 1953 дона Нексия сотиб олганлар. Ўтган йилнинг шу даврида ўзбек автосаноатчилари Россияда 5553 дона Нексия сотишганди.
XS
SM
MD
LG