Линклар

logo-print

Кения вице-президенти Ҳаагада судланади


Кения вице-президенти Уилям Руто.

Кения вице-президенти Уилям Руто.

Халқаро жиноий суд душанба куни инсонийликка қарши жиноятларда айбланаётган Кения вице-президенти Уилям Руто устидан маҳкама жараёни Ҳаагадаги штаб-квартирада бўлиб ўтишини эълон қилди.

Судя адвокатларнинг маҳкамани Кения ёки Танзания ҳудудида ўтказиш бўйича илтимосини рад этди.

Руто Кения президенти Ухуру Кенятта билан бир қаторда 2007 йилдаги президентлик сайловларидан кейин оммавий зўравонликларни (бу зўравонликлар чоғида 1200 киши қурбон бўлганди) авж олдирганликда айбланмоқда.

Ўшанда расмийлар ва мухолифатчилар ўртасидаги зиддият кикуйю ва луо элатларига мансуб кишилар орасидаги миллий тўқнашувга айланиб кетганди.
XS
SM
MD
LG