Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:54

Равшан Гапиров: Ҳукумат ҳаққимни берсин


Ҳуқуқ фаоли Равшан Гапиров ноҳақ қамалгани учун ҳукуматдан товон пули ундира олган бармоқ билан санарли фуқаролардан бири.
Ҳуқуқ фаоли Равшан Гапиров ноҳақ қамалгани учун ҳукуматдан товон пули ундира олган бармоқ билан санарли фуқаролардан бири.

Ўшлик ҳуқуқ фаоли Равшан Гапиров ўзи ва ўғли Фарруҳнинг ноҳақ қамалгани учун суд томонидан белгиланган 440 минг сўм товон пули тез кунларда берилмаса, президент саройини штурм қилишини айтмоқда. Ҳуқуқ фаолининг ўғли Фарруҳ Гапиров Ўш қирғинида айбланиб қўлга олинган юзлаб этник ўзбеклар орасида суд ҳукми билан оқланган ва ўзининг қийноқларга солинганини исботлай олган ягона одамдир.

-Мен 2008 йилда ноқонуний қамалганман. Тўққиз ярим ой қамоқда ўтириб оқланиб чиқдим. Икки марталаб Олий судга бордим, оқланиш учун. Бунинг орасида 2010 йил воқеалари бўлиб кетди. Ўшанда ўғлимни қамашди. Ўғлимни уриб ногирон қилиб қўйишди, ҳозир касалманд. Ўғлим ҳам қамоқдан оқланиб чиқди. Мен мана шуларни ҳаммасини ҳисобга олиб маънавий зарар етказгани учун товон пули тўлаб бериш талаби билан ҳуқуқ тартибот тузилмаларини судга берган эдим, -деди Равшан Гапиров.

Ўшлик ҳуқуқ фаолининг айтишича, 2012 йилнинг 15 мартида Ўш шаҳар суди Равшан ва Фарруҳ Гапировларга 440 минг сўм товон пули тўлаб бериш ҳақида қарор чиқарган. 2013 йилнинг 20 февралида Қирғизистон Олий суди бу қарорни ўз кучида қолдирди.

Мазкур қарорга биноан Молия вазирлиги Равшан Гапировга прокуратура ҳисобидан 100 минг сўм, милиция ҳисобидан 100 минг сўм, Фарруҳ Гапировга милиция ҳисобидан 120 минг сўм, прокуратура ҳисобидан 100 минг сўм, жаъми 440 минг сўм, ёки тақрибан 9 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули тўлаб бериши шарт.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ҳуқуқ фаолининг ўғли Фарруҳ Гапиров Ўш қирғинида айбланиб қўлга олинган ва кейин оқланган ўзбек миллатига мансуб ягона одамдир.

-Бироқ молия вазирлиги давлат бюджетида пул йўқлигини баҳона қилиб, менга товон пули тўлашни ортга сураяпти. Етти ойдан бери ўз ҳаққимни ололмайман. Қонунда товон пулини давлат тўлайди, деган жойи бор. Давлат тўласин менга. Давлатнинг бошлиғи ким? Президент ва парламент. Ҳаққимни тўлашсин, ўз чўнтагидан тўлайдими, иштонини сотиб тўлайдими, менга барибир эмасми,-дейди Равшан Гапиров.

Ҳуқуқ фаоли товон пули қисқа муддатда тўлаб берилмаса президент саройини “штурм қилишга ҳам тайёр” эканини айтди.

Равшан Гапиров билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Равшан Гапиров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:49 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG