Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:27

АҚШ Давлат Котиби Яқин Шарққа сафарини бошлади


АҚШ Давлат Котиби Жон Керри.
АҚШ Давлат Котиби Жон Керри.
АҚШ Давлат Котиби Жон Керри душанба куни кечқурун Вашингтондан Иорданияга жўнаб кетди.

Оммонда Керрининг Иордания ва Араб Лигаси расмийлари билан учрашиши режаланган.

Музокаралар чоғида Миср, Суриядаги фуқаролик уруши ва Исроил-Фаластин тинчлик жараёни муҳокама этилиши кутилмоқда.

АҚШ Давлат Департаменти Жон Керри Исроил ва Фаластин расмийлари билан учрашиши ёки учрашмаслиги ҳақида маълумот бермади.

Бироқ Фаластин расмийларига таяниб, маҳаллий ахборот агентликлари Фаластин Мухторияти Президенти Маҳмуд Аббос Иорданияда АҚШ Давлат котиби билан учрашишини хабар қилди.

Феврал ойида Давлат котиби лавозимини эгаллаганидан бери бу Керрининг Яқин Шарқ минтақасига олтинчи сафаридир.
XS
SM
MD
LG