Линклар

Покистон Инсон ҳуқуқлари комиссияси мамлакатнинг энг йирик шаҳри Карачида қотиллик ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар кескин кўпайганини билдирди.

Мазкур комиссия душанба куни кечқурун эълон қилган ҳисоботга кўра, 2013 йилнинг дастлабки олти ойи давомида Карачида 1700дан ортиқ қотиллик содир этилган.

Ҳисоботда айтилишича, июн ойида зўравонликлар кўлами, айниқса, ошган ва 300дан зиёд одам нобуд бўлган.

Покистон Инсон ҳуқуқлари комиссияси Карачида 2012 йилда 1200та, 2011 йилда эса 1100та қотиллик содир этилганини қайд қилган.

Ташкилот ҳисоботига кўра, жорий йилнинг олти ойида турли сиёсий партияларнинг 700дан ортиқ аъзоси суиқасд қурбони бўлган, қарийб 100 нафар полиция ходими ўлдириб кетилган.

20 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Карачи порт шаҳри турли миллат, мазҳаб ва гуруҳлар ўртасидаги зўравонликлар гирдобида қолган.
XS
SM
MD
LG