Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:26

Алексей Навалний Москва мэри лавозимига номзод сифатида рўйхатга олинади


Москва ҳокими лавозимига даъвогар Алексей Навалний, 2013 йил 11 июл.
Москва ҳокими лавозимига даъвогар Алексей Навалний, 2013 йил 11 июл.
Москванинг Марказий сайлов комиссияси раиси мухолифатчи ва коррупцияга қарши курашчи блоггер Алексей Навальний Москва ҳокими лавозимига номзод сифатида чоршанба куни расман рўйхатга олинишини эълон қилди.

Сайлов комиссияси раиси Валентин Горбунов сешанба куни журналистларга Навальний тақдим этган ҳужжатларда камчилик бўлмагани боис уни номзод сифатида рўйхатга олиш муаммо бўлмаслигини айтди.

Горбунов Навальнийга қарши жиноий иш судда кўриб чиқилаётгани рўйхатга олиш жараёнига таъсир этмаслигини қўшимча қилди.

Алексей Навальний 2009 йилда Киров вилояти губернатори маслаҳатчиси бўлиб ишлаган пайтда "Кировлес" ширкатига тегишли 510 минг долларлик мулкини ўзлаштирганликда айбланган.

Айбдор деб топилса, Навалний давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
XS
SM
MD
LG