Линклар

logo-print

Сноуден Россиядан вақтинчалик бошпана беришни сўради


АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден Россия Федерал Миграция хизматига шу мамлакатда вақтинча бошпана беришни сўраб мурожаат қилди.

Бу ҳақда Сноуден билан учрашган адвокат, Жамоатчилик палатаси аъзоси Анатолий Кучерена маълум қилди.

- Агар вақтинча бошпана бериш ҳақида гапирсак, бу жараён уч ой ичида тугатилиши керак. Тахминан бир ойдан бери транзит зонасида бўлиб чарчаган Сноуден шундай йўлни танлади,- деди Кучерена.

Россия 24 телеканалига берган интервьюсида Кучерена вақтинчалик бошпана бир йил муддатга берилилиши ва ҳар йили узайтирилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Унга кўра, Сноуден Москванинг “Шереметьево” аэропорти транзит зонасини тарк эта олмаслиги боис сешанба куни ўз аризасини аэропортга келган Россия Федерал Миграция хизмати вакилига топширган.

Америка махсус хизматларининг дунё бўйлаб кузатув дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилган Эдвард Сноуден 23 июн куни Ҳонг Конгдан Москвага учиб келганидан бери Шереметьево аэропортининг транзит зонасида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG