Линклар

Мухолиф қарашлари билан танилган Pussy Riot гуруҳи суратга олган янги мусиқий видеоклипда Россиянинг нефт сотишга қарамлигини танқид қилиб, Москва ҳукуматини Теҳрон режимига ўхшатди.



Озодлик мухбири Pussy Riot гуруҳининг “Қизил қамоқдаги каби” клипини суратга олиш жараëнида қатнашди.

Pussy Riot гуруҳи бу мусиқий видеоклипда Россиянинг нефт сотишга қарамлигини фош қилиб, Москва ҳукуматини Теҳрон режимига ўхшатишди.

Қўшиқда қамоқдаги Pussy Riot қизларининг озод қилиниш чақириғи ҳам бор.



Pussy Riot гуруҳининг ўзига Иситгич дея лақаб қўйган вакиласи Озодлик мухбири билан суҳбатда бу клипни суратга олишдан мақсад хозир қамоқда қолаëтган Надежда Толоконникова ва Мария Алехина бошлаган санъатнинг давомийлигини таъкидлашдан иборатлигини айтди:

"Нега бизнинг дўстларимиз панжара ортидаю¸ нега Путин дўстлари билан очиқда юрибди. Биз ўз клипимизда мана шу саволни кўтардик. “Қизил қамоқдаги каби” қўшиғини айтиб, биз Москвадан олис ҳудудларгача бордик. Мамлакат нефт объектларини ишғол қилдик. Ўтган йили давлат нефт ва газдан 7 триллион фойда олди. Аммо бу 7 триллион мазасини биргина Путин ва унинг бир неча дўсти татимоқда. Шунинг учун биз ўзимизча нефт чиқариб, нефт газ саноатидаги ишчиларга атаб қизил турма ҳақида янги қўшиқ куйладик¸- дейди Pussy Riot вакили.

Pussy Riot Россия нефт объектларини ишғол қилмоқда.

Pussy Riot Россия нефт объектларини ишғол қилмоқда.

​Клип Москва¸ Қозон ва Мордовияда суратга олингани айтилди. Клип давомида "Роснефт" бошлиғи Игор Сечин ва Тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикиннинг нефт арғимчоқларида учаëтгани акс этган.
Клип давомида Сечин акс этган сурат устига нефт оқизилади.

Яшовчан санъат

Ҳозир Pussy Riot гуруҳида 15 иштирокчи мавжуд. Булар профессионал мусиқачилар¸ видеооператор ва рассомлардан иборат.

Қўшиқ матни гетероген тарзида кўрилади. Қўшиқ муаллифи бутун жамоа экани айтилади.

Қўшиқда¸ феминизм, сексизмга қарши кураш, сиëсий эркинлик мотивлари бор.

Pussy Riot фаоллари ўз блогида ҳозир қамоқда қолаëтган гуруҳ фаоли Надежда Толоконникова ҳам қўшиқ матнини ëзишда иштирок этгани айтилади.

Мунаққид Александр Чепарухин Pussy Riot яратган янги клипни яшовчан санъатнинг жасур намунаси деб атади:

- Илк тадбирни ўтказган Pussy Riot қизлари қамоқда қолаëтган пайтда қўрқмасдан қўшиқ айтган гуруҳнинг очиқдаги аъзоларига тасанно дейман. Мавзу ҳам яхши. Нефт мавзуси. Бу қорамойдан мамлакат катта дивидентлар баробарида муаммолар ҳам олади. Овозларга қараганда Pussy Riotга янги аъзолар кирган. Қўрқув биз ўйлагандек қудратли эмаслигидан севиндим. Қизлар давлат тақдирини ўйлашмоқда. Бу шунчаки эпатаж эмас балки улкан ижтимоий муждадир. Мусиқий нуқтаи назардан олсак панк-рок ана шундай бўлиши керак дея оламиз¸- дейди мунаққид.

Мария Алёхина ва Pussy Riot панк гуруҳиинг яна бир аъзоси Надежда Толоконникова 2012 йилнинг феврал ойида Москвадаги Исо Масиҳ черковида президент Владимир Путинга қарши перформенс уюштириши ортидан ҳибсга олиниб, безорликда айбдор деб топилглан ва икки йилданга қамоққа ҳукм қилинган.
XS
SM
MD
LG