Линклар

logo-print
12 июль куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди томонидан Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари Карим Ҳамроев, туман ер ресурслари ва кадастр бўлими бошлиғи Асом Ашуров ҳамда шу бўлим бош мутахассиси Дилмурод Отамуродов устидан ҳукм ўқилди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг талон-тарож қилиш, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш ва бериш сингари моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуини содир этганликда айбланган Карим Ҳамроев 12,5 йилга, Асом Ашуров ҳамда Дилмурод Отамуродовлар 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги мутасаддиларига нисбатан олиб борилган жиноят иши тафсилиги кўра, ҳоким ўринбосари бошчилигидаги жиноий тўда давлат манфаатларига келтирилган 58,0 миллион сўм миқдоридаги зарарни тергов даврида қоплаган.

Шунингдек, туманда ер сотиш, газ ва бошқа энергетик ресурсларни ғайри қонуний тақсимлаш эвазига фуқаролардан муайян миқдорда пора олиб келишган.

Каттақўрғондаги “Озодлик” манбасига кўра, мазкур жиноят иши туман ҳокимлиги мутасаддиларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг ажратилган қисми бўлиб, муқаддам жиноят ишининг туман молия бўлими, туман коммунал хўжалиги бошқармаси ва электр тармоқлари идораси раҳбарларига оид қисми судда кўрилган.

Мазкур идоралар раҳбарлари ҳам узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинган.
XS
SM
MD
LG