Линклар

logo-print

Покистонда президент сайлови куни белгиланди


Покистонда навбатдаги президент сайлови 6 август кунига белгиланди.

Овоз бериш вилоятлар парламентлари ва миллий парламентда ўтказилади.

Покистон расмийлари мамлакатнинг янги раҳбари иқтидордаги президент Осиф Али Зардорийнинг беш йиллик муддати 8 сентябрда тугашидан 60 кун олдин ёки 60 кун кейин ўтказилмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Зардорий етакчилигидаги Покистон халқ партияси депутатлари етарли овозга эга бўлмагани боис у иккинчи муддатга президент этиб сайланиш учун номзодини қўймаган.

Покистон Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодлар 24 июлга қадар рўйхатга олинишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG