Линклар

Ўзбекистонда энг узун осма йўл қурилади


Ўзбекистонда постсовет ҳудудидаги энг узун осма йўл қурилади. Бу ҳақда Россиянинг ИТАР-ТАСС агентлиги хабар берди.

Маълумотга қараганда юк ташишга мўлжалланган мазкур осма йўлнинг узунлиги 33 километрга тенг бўлади ва бу йўл Қашқадарё вилоятидаги Деҳқонобод калий ўғитлари заводи учун барпо этилади.

Лойиҳанинг қиймати 43 миллион долларга баҳоланган. Қуриб битказилгандан кейин осма йўлда йилига 2 миллион тоннадан кўпроқ юк ташиш имконияти пайдо бўлади.
XS
SM
MD
LG