Линклар

Шимолий Корея кемасидаги қуроллар Кубага тегишли бўлган


Панамада тўхтатиб қолинган Шимолий Корея кемаси.

Панамада тўхтатиб қолинган Шимолий Корея кемаси.

Расмий Ҳавана сешанба куни кечқурун Панамада қўлга олинган Шимолий Корея кемасидан топилган қуроллар Кубага тегишли эканини тан олди.

Куба Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, мазкур кема Кубага тегишли бўлган 240 тонна эскирган ҳарбий техникани олиб кетаётган бўлган. Бу техника иккита “Волга” ва “Печора” зенит-ракета комплекси, тўққизта ракета, иккита МиГ-21 учоғи ва бу учоқ учун мўлжалланган 15 та двигателдан иборат бўлган.

Мазкур юкни олиб кетаётган Шимолий Корея кемаси Панамада контрабандада гумонланиб душанба куни тўхтатиб қолинган эди. Кема экипажининг 35 аъзоси қўлга олинган. Қўлга олиш пайтида кема капитани ўзини-ўзи сўймоқчи бўлгани айтилмоқда.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Шимолий Корея кемасидан ҳарбий техниканинг топилиши билан БМТ Хафвсизлик Кенгшаши резолюцияси бузилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG