Линклар

АҚШ Россияни Сноуденга бошпана бермасликка чақирди


АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден/

АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден/

Вашингтон Москвадан АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуденни топширишни илтимос қилди. Бундай талаб Сноуден Россия Федерал Миграция хизматига шу мамлакатда вақтинча бошпана беришни сўраб мурожаат қилганидан сўнг янгради.

Оқ уй расмийси Жей Карни сешанба куни Сноуден сиёсий таъқибдан қочиб бошпана сўраётган инсон ҳуқуқи ҳимоячиси ёки диссидент эмаслигини, у суд олдида жавоб бериш учун АҚШга қайтарилиши кераклигини айтди.

Америка махсус хизматларининг дунё бўйлаб кузатув дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилган Эдвард Сноуден 23 июн куни Ҳонг Конгдан Москвага учиб келганидан бери Шереметьево аэропортининг транзит зонасида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG