Линклар

logo-print

Аблязов оиласининг депортация қилиниши ортидан Италия расмийси истеъфо берди


Алма Шалабаева 6 ёшли қизи Алуа билан.

Алма Шалабаева 6 ёшли қизи Алуа билан.

Италия Ички ишлар вазирлиги девони раҳбари Жузеппе Прокаччини қозоғистонлик қочқин миллиардер Мухтор Аблязовнинг хотини ва қизини янглиш депортация қилиниши ортидан истеъфо берди.

Алма Шалабаева 6 ёшли қизи билан май ойи охирида мамлакатда ноқонуний яшаётганликда айбланиб Қозоғистонга депортация қилинган эди. Бироқ ўтган жума куни Италия ҳукумати бу қарорни ноқонуний деб тан олди.

Прокаччини янглиш депортация учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Қозоғистоннинг собиқ энергетика, саноат ва савдо вазири, мухолифатчи Мухтор Аблязов ватанида 5 миллиард доллар маблағни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланмоқда. У 2009 йилда Британиядан сиёсий бошпана олган. Унинг ҳозир қаерда экани номаълум.
XS
SM
MD
LG