Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:19

Автомобил ишлаб чиқариш ҳажми ошгани дефицитга таъсир қилмади


Ўзбек расмийларининг некбин статистикасига қарамасдан, ўзбеклар машина сотиб олишда турли тўсиқларга дуч келишда давом этмоқда.
Ўзбек расмийларининг некбин статистикасига қарамасдан, ўзбеклар машина сотиб олишда турли тўсиқларга дуч келишда давом этмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги 7 ой ичида автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 11,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқариш ошганига қарамасдан машина сотадиган салонлар ëпиқлигича қолмоқда.



Ўзбекистонда сўнгги 7 ой ичида автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 11,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси матбуот хизмати Озодлик радиосига билдирди.

Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитасининг Саноaт бошқармасининг исмини айтмаган мутаxассиси Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқариш саноатининг жорий йил январидан июл ойига қадар 122 минг 615 дона автомашина ишлаб чиқарганини билдирди. Бу эса¸ айтилишича¸ ўтган йилги кўрсаткичдан 11¸3 фоиз кўпроқдир.

Суҳбатдошга кўра¸ 16 июл кунигача бўлган сарҳисобда машинасозлик саноати 5219,8 миллиард сўм (тахминан 2,5 миллиард АҚШ доллари) миқдорида маҳсулот ишлаб чиқилган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча кўплиги ҳам билдирилди.

Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитасига оид маълумотларга ишонилса, кейинги 7 ой ичида юк автомобиллари 72 фоизга ва енгил автомобил ишлаб чиқариш 10 фоизга ошган.

Шу билан бирга автомобил моторлари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортгани иддао қилинади.

Статистика қўмитаси расмийси шунингдек, тракторга тиркаладиган омочлар, уруғ қадаш ва култивация қиладиган техник воситалар ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортганини билдирди.

Машина қимматлади ва танқислигича қолди

Ўзбек расмийларининг некбин статистикасига қарамасдан, Ўзбекистондаги автомобил салонларидан машина сотиб олиш мушкуллигича қолмоқда. Автомобил салонлари бир ҳафтадан бери ëпиқлигича қолмоқда.

GM Uzbekistanнинг саккиз турдаги машинаси 7,0 фоиздан 28,1 фоизгача қимматлаши тўғрисида маҳаллий матбуот хабар қилди. Бироқ ширкат раҳбарияти Озодликка бу маълумотни инкор қилди. Лекин нархлар ошиши ҳақидаги хабар ортидан автосалонлар инвентаризация учун ёпилди.

WhatsApp орқали Озодликка етиб келган хабарга кўра, GM Uzbekistan ички бозор учун машиналар нархини ошираяпти. Манбамиз янги нархлар акс этган прейскурант нусхасини ҳам жўнатди.

Ўзбек маҳаллий матбуоти, жумладан, Uz24.uz сайти ҳам GM Uzbekistan ширкати Matiz, Nexia, Spark, Lacetti, Captiva, Malibu, Cobalt, Damas машиналари нархини 28,1 фоизгача оширишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилди.

Мазкур сайт маълумотига кўра¸ Damas машиналари, комплектациясига қараб, 25 050 000 миллион сўмдан 26 783 000 миллион сўмгача, "Matiz" 21 823 000 миллион сўмдан 22 490 000 миллион сўмгача, "Spark" 27 937 000 миллион сўмдан 32 598 000 миллион сўмгача, "Captiva" 93 001 000 миллион сўмгача, "Nexia" 26 218 000 миллион сўмдан 35 758 000 миллион сўмгача қимматлаши
мумкин.

Автосалон эшиклари қулф

Озодлик манбалари WhatsApp орқали юборган маълумотларга кўра, автосалонлар 5 июлдан бошлаб, инвентаризация олиб борилаётгани сабаб вақтинча ёпиб қўйилган.

Одатда нархлар кўтарилиши арафасида автосалонлар инвентаризация бўйича маълум муддатга ёпилади.

Машина бизнесидан хабардор манбамизга кўра, кейинги пайтда ташқи бозорда GM машиналарига талаб камайгани боис маҳаллий харидорлар учун нархларни оширишга қарор қилинган.

Эндиликда автосалонлар билан шартнома имзолаган ва белгиланган нархни тўлаб, машинасини кутаётган фуқаролар ҳам оширилган фоиз миқдорини қўшимча тўлашлари лозим бўлади.

Амалдаги тартибга кўра, машина пули тўлангач фуқаро уч ойдан бир йилгача навбат кутиши лозим бўлади. Айрим ҳолларда бундан ҳам узоқроқ бўлиши мумкин.

Озодлик мухбири Ўзбекистонда машина олиб сотадиган Бобомурод исмли тужжор билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида тужжор автомобил саноатида ошиш бўлганини ҳеч бир тарзда сезмаганлигини таъкидлади.

Ўзбек автосаноати тарихи

1996 йилда Ўзбекистон ҳукумати ва Жанубий Кореянинг Daewoo Motor ширкати билан тенг шерикчилик асосида автомобил ишлаб чиқарадиган ЎзДэуАвто қўшма корхонасини таъсис этганди. Янги завод йилига 250 минг дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган.

2005 йилда Ўзбекистон Daewoo акцияларининг 50 фоизини сотиб олди ва корхона тўлалигича Ўзбекистон тасарруфига ўтди.

2007 йилда эса Ўзавтосаноат ва АҚШнинг General Motors ширкатлари ЎзДэуАвто ўрнида GM-Ўзбекистон қўшма корхонаси ташкил этиш ҳақида шартнома имзолаган.

Статистика қўмитаси расмий сайтига кўра¸ GM мазкур қўшма корхонанинг 25 фоиз акциясига эга.
XS
SM
MD
LG