Линклар

logo-print

Путин: Россия-Америка муносабатлари разведка хизматлари ўртасидаги “жанжалдан муҳимроқ”


Россия Президенти Владимир Путин Россия-Америка муносабатлари разведка хизматлари ўртасидаги “жанжалдан муҳимроқ”, дея баён қилди.

Путин чоршанба куни журналистларга АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден билан боғлик вазиятни шарҳлаб ана шундай деди.

Америка махсус хизматларининг электрон кузатув дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни оммага ошкор қилган Сноуден 23 июн куни Ҳонг Конгдан Москвага учиб келганидан бери Шереметьево аэропортининг транзит залида қолмоқда.

16 июл куни Сноуден Россиядан вақтинча бошпана сўраб Федерал Миграция хизматига расман мурожаат қилди

Путин Россия-АҚШ муносабатларини ривожлантириш вазифасига этибор қаратаётганини айтиб, Сноуден Москва-Вашингтон муносабатларига путур етказишига йўл қўймаслиги ҳақидаги аввалги сўзларини яна такрорлади.

Сешанба куни Оқ уй расмийси Жей Карни Сноуден АҚШга топширилиши кераклигини, у ҳукумат мулкини ўғирлаганлик ва разведка хизматларининг кузатув дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG