Линклар

logo-print

Афғонистон: Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчининг акаси отиб кетилди


Афғонистон президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Рангин Дадафар Спанта.

Афғонистон президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Рангин Дадафар Спанта.

Афғонистон президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Рангин Дадафар Спантанинг акаси Аҳмад Вали Жон Ҳирот вилоятида отиб ўлдирилди.

Вилоят полицияси бошлиғи Абдул Рауф Аҳмадий Франс пресс агентлигига Жон чоршанба куни эрталаб Каруҳ шаҳридаги ҳаммомдан чиқиб келаётган пайтда икки нафар қуролли шахс томонидан отиб ўлдирилганини айтган.

Полиция бошлиғига кўра, қотиллар воқеа жойидан мотоциклда қочиб кетган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Аҳмад Вали Жон Эронга чегарадош Ҳирот вилоятининг Каруҳ шаҳрида прокурор бўлиб ишлаган.

Рангин Дадафар Спанта Афғонистон президенти Ҳамид Карзайга Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлишидан олдин 2006-2010 йилларда Афғонистон Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.
XS
SM
MD
LG