Линклар

Ямандаги Ал-Қойда раҳбари ўринбосари АҚШ пилотсиз учқичи ҳужумида ўлди


Ямандаги Ал-Қоида раҳбари ўринбосари, Абу Суфён Ал-Азди номи билан танилган Саид Ал-Шеҳри.

Ямандаги Ал-Қоида раҳбари ўринбосари, Абу Суфён Ал-Азди номи билан танилган Саид Ал-Шеҳри.

Араб ярим оролидаги Ал-Қойда гуруҳи АҚШнинг пилотсиз учқичи уюштирган ҳужумда Ямандаги Ал-Қойда раҳбари ўринбосари ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Ташкилот расмийси Иброҳим Ал-Рубоший чоршанба куни Абу Суфён Ал-Азди номи билан танилган Саид Ал-Шеҳри ҳалок бўлганини билдирди. Бироқ Ал-Рубоший унинг қачон ўлганини аниқлаштирмади.

Яман ҳукумати Саудияда туғилган жанггари ўлдирилганини бир неча марта, охирги марта жорий йил январ ойида эълон қилган.

АҚШ ҳарбийлари Ал-Шеҳрини Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасидан 2007 йилда озод қилган.

Хабарларга кўра, у Саудия Арабистонида реабилитация дастуридан ўтган. Дастур тугаганидан кейин ғойиб бўлган Ал-Шеҳри кейинроқ Яманда Ал-Қойда лидери сифатида пайдо бўлган.

Вашингтондаги Янги Америка Жамғармаси маълумотига кўра, 2012 йилда АҚШнинг пилотсиз учқичлари Яманда 53 та ҳаво ҳужумини амалга оширган.
XS
SM
MD
LG