Линклар

logo-print
Куба ҳукумати Панама каналида ушланган Шимолий Кореянинг кемаси Кубага тегишли эски қуролларни олиб кетаётганини тан олди.

Сешанба куни Куба Ташқи ишлар вазирлиги ракета қисмлари ҳам бўлган қуроллар ичида иккита МиГ-21 қирувчи учқичи ва шу турдаги самолёт моторлари Шимолий Кореяда таъмирланиб кейин Кубага олиб келиниши режаланганини билдирди.

Куба ҳукумати кемадаги асосий юк қуроллар эмас балки, шакар бўлганини таъкидлаган.

Шимолий Кореяга қарашли кема душанба куни Панамада текширилган пайтда кема бортида ракета қисмлари топилганидан кейин экипажининг 35 аъзоси ҳибсга олинган.

Кема капитани эса томоғини кесишга уринган.

Воқеани шарҳлаган АҚШ Давлат департаменти, дастлаб наркотиклар яширинча олиб кетилаётгани тахмин қилинган кема Панама расмийлари томонидан текширилганини олқишлаган.
XS
SM
MD
LG