Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби араб давлатлари раҳбарлари билан учрашди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Фаластин Мухторияти Президеенти Маҳмуд Аббос.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Фаластин Мухторияти Президеенти Маҳмуд Аббос.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри араб давлатлари раҳбарларига Исроил ва Фаластин ўртасида тўхтаб қолган тинчлик музокараларини қайта бошлаш учун қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида қисқача маълумот берди.

Иордания пойтахти Оммонда чоршанба куни бўлиб ўтган учрашувда Жон Керри Араб Лигаси расмийларини Саудия Арабистони ва Иордания Қироли Абдуллоҳ илгари сурган ва қайта кўриб чиқилган Араб-Исроил тинчлик дастури билан ҳам таништирди.

Ғарб ахборот агентликларига кўра, учрашувда АҚШ Давлат котиби Мисрдаги бўҳрон ва Сурия мухолифатини қўллаш борасида Вашингтон муносабатини тушунтирган.

Жон Керри Сурияда ўтиш даври ҳукумати тузиш масаласида халқаро анжуман уюштириш борасида ҳам сўзлашган.

Давлат котиби сешанба куни Оммонда Иордания Ташқи ишлар вазири Нассир Жудеҳ ва Фаластин Мухторияти Президеенти Маҳмуд Аббос билан музокара ўтказган.
XS
SM
MD
LG