Линклар

Путин Сноуденнинг Россия-АҚШ алоқаларига зарар келтиришига йўл қўймаслигини айтмоқда


Путиннинг ваъдаларига қарамасдан қарамасдан Вашингтон Сноуденнинг АҚШ ҳукумати ихтиёрига топширилишини талаб қилишда давом этмоқда.

Путиннинг ваъдаларига қарамасдан қарамасдан Вашингтон Сноуденнинг АҚШ ҳукумати ихтиёрига топширилишини талаб қилишда давом этмоқда.

Президент Владимир Путин Россия-АҚШ муносабатлари қочиб юрган МРБ собиқ ходими Эдвард Сноуден масаласидан кўра муҳимроқ, дея таъкидлади. Уч ҳафтадан ортиқроқ вақтдан бери Москванинг Шереметьево аэропорти тарнзит зонасида қолаётган Сноуден сешанба куни вақтинча бошпана сўраб, Россия расмийларига мурожаат қилди. Вашингтон Сноуден АҚШга қайтарилиб, жоусуслик учун суд қилиниши керак демоқда.



Россия президенти чоршанба куни ўтказилган матбуот анжуманида Вашингтон билан Москва ўртасидаги совуқчиликка ҳисса қўшаётган Эдвард Сноуден билан боғлиқ вазиятга тўхталиб, собиқ жосус икки томон муносабатларига путур етказа олмайди, дея таъкидлади.

- Менимча, ўзаро муносабатларимиз хавфсизлик хизматлари ўртасидаги ҳар қандай мунозаралардан кўра муҳимроқдир,- деди Кремл раҳбари.

АҚШ Махсус хизматларининг дунё бўйлаб амалга оширган кузатув дастурларига оид махфий маълумотларни ошкор қилган Сноуден 23 июндан бери Москванинг Шереметьево аэропорти транзит зонасидан чиқа олмаётир. АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими сешанба куни вақтинча бошпана сўраб, Россия расмийларга мурожаат қилди.

Путин вазият қандай ривожланишидан қатъий назар бутун эътиборини АҚШ билан муносабатларни яхшилашга қартаётганини таъкидлади.

- Биз жаноб Сноуденни у тарафидан қилинадиган Россия-АҚШ муносабатларига путур етказувчи ҳар қандай ҳаракат биз учун номақбул эканидан огоҳлнатирганмиз,- деди Путин.

Россия раҳбарининг бу сўзларига қарамасдан Вашингтон Сноуденнинг АҚШ ҳукумати ихтиёрига топширилишини талаб қилишда давом этмоқда.

29 ёшли собиқ разведка ходими АҚШ махсус хизматларининг Интернет ва телефон кузатуви дастурларига оид махфий маълумотларни ошкор қилгани Америкада бу каби ҳаракатлар қонунийлиги ва ҳукумат идораларининг одамлар шахсий ҳаётига дахл қилиши чегараларига доир баҳсларни келтириб чиқарди.

Махфий дастурлар ҳақидаги ахборотнинг ошокр бўлиши Вашингтон билан бошқа мамлакатлар, жумладан, Европадаги иттифоқчи давлатлар билан маносабатларига совуқчилик киритди.

Шу ой бошида Британияда чиқадиган “The Guardian” газетаси Эдвард Сноуден сиздирган маълумотларга таяниб, Вашингтон 38 мамлакатга доир элчихона ва ваколатхоналар ортидан кузатув ўрнатганини ёзди. Улар орасида Франция, Италия, Греция, Япония ва Туркия каби АҚШ иттифоқчилари бор.

Ундан бироз аввалроқ эса, Германияда чиқадиган “Der Spiegel” журнали Европа Иттифоқининг Вашингтон, Ню Йорк ва Брюсселдаги ваколатхоналари кузатув остида бўлгани ва бу ҳаракатлар Германиядан туриб бошқарилганини ёзди.

Айни пайтда, Путин Сноуденнинг имкон пайдо бўлиши биланоқ Россияни тарк этишини исташини айтмоқда.

Сноуденга Лотин Америкасидаги бир нечта мамлакат бошпана таклиф қилган. Лекин Боливия Президенти Эво Моралеснинг самолёти Сноуденни олиб кетаётганлик гумони билан Европа мамлакатига мажбуран қўндирилганидан кейин, собиқ жосус Москвани тарк этишдан чўчимоқда.

Россия Федерал миграция хизмати Сноуденнинг вақтинча бошпана бериш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш учун уч ойгача вақт талаб қилиниши мумкинлигини айтмоқда.

Сешанба куни Оқ уй матбуот вакили Жэй Карни собиқ разведка ходими Сноуден АҚШга қайтарилиб, ҳукумат мулкини ўғирлаганлик ва махфий ахборотни очиқлаганлик айби бўйича судга тортилиши лозимлигини баён қилди.

- Бизнинг позициямиз аниқ, жаноб Сноуден экстрадиция қилиниб, Қўшма Штатларга қайтарилиши керак. Унинг Қўшма Штатлардан бошқа мамлакатларга учиб кетишига йўл қўйилмаслиги лозим. У инсон ҳуқуқлари фаоли эмас. У диссидент ҳам эмас. У махфий ахборотни очиқлаганликда айбланмоқда,- деди Оқ уй расмийси.

Сноуденнинг Вашингтон-Москва муносабатларига зарар етказишига йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги Россия раҳбарининг ваъдаларига қарамасдан, Оқ уй вакили собиқ жосус билан боғлиқ вазият Путиннинг иштирокида икки томон муносбатлари учун ижобий тарзда ҳал бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG