Линклар

logo-print

Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида пикет ўтказилди


Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида пикет.

Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида пикет.

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси олдида ўзбек чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган шахснинг қариндошлари чоршанба куни норозилик намойиши ўтказди.

Намойишда марҳумнинг онаси, беваси ва беш боласи иштирок этди. Улар ўз яқинларини отган ўзбек чегарачиси жазоланишини ва марҳумнинг оиласига Ўзбекистон томонидан товон пули тўлаб берилишини талаб қилишди. Ўзбекистон дипломатлари намойишчилар билан суҳбатлашгани йўқ.

Ўтган ойда Боткен вилояти Қадамжой тумани турғуни Бақит Тагаев Ўзбекистон чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган эди. Ўзбекистон томони қирғиз фуқароси чегарани бузганини билдирган. Бироқ расмий Бишкек ўз фуқароси Қирғизғистон ичкарисида отиб ўлдирлиганини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG