Линклар

Ўзбекистон фуқаросига умрбод қамоқ жазоси сўралди


8 ёшли Василица Галицина ўлимида Ўзбекистон фуқароси айбланмоқда.

8 ёшли Василица Галицина ўлимида Ўзбекистон фуқароси айбланмоқда.

Татаристонда 8 ёшли Василиса Галицинани ўлдирганликда айбланиб судланаётган Ўзбекистон фуқароси бир умрга қамалиши мумкин.

ИТАР-ТАСС агентлигининг хабар беришича, Татаристон Олий судининг беш кунлик танаффусдан кейин 17 июл куни давом этган жараёнида прокурор судланувчини умрбод озодликдан маҳрум этилишини талаб қилган.

Судланувчи 30 ёшли Фаррух Тошбоевга одам ўғирлаш, 14 ёшга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш ва ёш болани ўлдириш айби билдирилган.

Тошбоев суд ҳаъкамлари томонидан барча моддалар бўйича айбдор деб топилди.
Тошбоев 8 ёшли қизни ўлдириб, уни шаҳардан 40 километр узоқликда кўмиб юборганини тан олган. Мазкур иш юзасидан суд ҳукми 19 июл куни эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG