Линклар

Покистон толиблари Юсуфзайга мадрасада ўқишни тавсия қилди


Малала Юсуфзай.

Малала Юсуфзай.

Покистон толиблари лидерларидан бири ўқувчи қиз Малала Юсуфзайга мактуб йўллаб, уни Лондондан ватанига қайтишга ва аёллар мадрасасида ўқишга даъват этди.

Толибон вакили Аднан Рашид ўз ҳаракати аёлларнинг били олишига қарши эмаслигини айтди. Шунингдек, у Малала Юсуфзай толибларнинг шариат қонунларини ўрнатиш ҳаракатларига қарши фаолият кўрсатгани учунгина ҳужумга учраганини таъкидлади.

Ўтган йилнинг октябрида толиблар 15 ёшли блоггер Малала Юсуфзайга ҳужум қилиб, уни яралаган эди. У Британияда даволанишга мажбур бўлган.

Ўтган ҳафтада 16 ёшга тўлган Юсуфзай БМТнинг Ню Йоркдаги штаб квартирасида нутқ сўзлади. Юсуфзай толиблар унинг овозини ўчира олмаслиги ҳақида баёнот бериб, халқаро ҳамжамиятни барча болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи йўлидаги курашни кучайтиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG