Линклар

logo-print

Бангладешда "Жамоати Исломия" лидери ўлим жазосига ҳукм қилинди


"Жамоати Исломия"нинг маънавий лидери Ғулом Аъзам 90 йилга қамалган.

"Жамоати Исломия"нинг маънавий лидери Ғулом Аъзам 90 йилга қамалган.

Бангладешда етакчи мухолифатчи ва исломчи Али Ахсан Муҳаммад Мужоҳидга нисбатан ўлим ҳукми ўқилди.

Мужоҳид суд томонидан 1970 йиллардаги Покистон-Бангладеш зиддияти пайтида ҳарбий жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

“Жамоати Исломия” партияси раҳбарларидан бири бўлган Мужоҳид оммавий қирғин ва қийноқларда айбланди.

Душанба куни “Жамоати Исломия” партиясининг маънавий лидери Ғулом Аъзам бангладеш суди томонидан 90 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG