Линклар

Бугун рус мухолифатчиси Навалнийга нисбатан ҳукм ўқилиши кутилмоқда


Алексей Навалний.

Алексей Навалний.

Бугун Россия мухолифат лидери Алексей Навалнийга нисбатан Киров шаҳар судида ҳукм ўқилиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан Кировга кўплаб мамлакатлардан журналистлар етиб келгани хабар қилинди. Мухолифатчи ва блоггер Алексей Навалний 2009 йилда 510 минг долларни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланиб судланмоқда.

17 июл куни Москва Сайлов комиссияси Алексей Навалнийни шаҳар мэри лавозимига номзод сифатида расман рўйхатга олди.

Сайлов комиссияси расмийси Валентин Горбуновнинг билдиришича, агар Навалнийга нисбатан суд ҳукми сентябр ойида ўтадиган сайловгача эълон қилинса, у сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Маълумотга кўра, Навалний Москва мэри сайловида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтгач, Киров шаҳрига жўнаб кетган.
XS
SM
MD
LG