Линклар

Алексей Навальний беш йилга қамоққа ҳукм қилинди


Алексей Навальний суд суриштирувлари тугамагануча давлат лавозимига сайланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.

Алексей Навальний суд суриштирувлари тугамагануча давлат лавозимига сайланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.

Россия мухолифатчиси Алексей Навальний беш йилга қамоққа ҳукм қилинди. Давлат маблағини ўзлаштирганликда айбдор, деб топилган Навальний суд залида қамоққа олинди.

Россиянинг Киров вилояти суди пайшанба куни Алексей Навальнийни давлат маблағини ўзлаштирганликда айбдор деб топди. Мухолифат фаоли Навальний ва унинг тарафдорари бу айбловлар сиёсий мотивларга асосланганини айтиб келади.

Судя Сергей Блинов пайшанба куни суд қарорини ўқиб эшиттирди:

- Суд Навальний маблағларни ўзлаштиришга қаратилган жиноятни уюштиргани ва бошқарганини аниқлади. Бошқа сўзлар билан айтганда у ўзига ишонилган катта миқдордаги мулкни ўғирлагани аниқланди,- дея ҳукмни ўқиди судя.

Навальнийнинг адвокати Сергей Кобелев суд ҳукми юзасидан аппеляция шикояти топширилишини маълум қилди.

Суд ҳукмидан бир кун аввал Навальний Москва шаҳри мэри лавозимига номзод сифатида рўйхатга олинган эди.

Навальний Россия Президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси сифатида танилган.

У 2009 йилда Киров вилояти губернатори маслаҳатчиси лавозимида ишлаган пайтда маҳаллий ёғоч ширкатига қарашли 500 минг АҚШ долларига тенг мулкни ўмарганликда айбланмоқда.

Навальний айблов ҳукми юзасидан аппеляция шикоятини топшириб, барча суд суриштирувларини тугатмагунча давлат лавозимига сайланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
XS
SM
MD
LG