Линклар

logo-print

Греция парламенти 25 минг давлат хизматчисини қисқартириш чорасини маъқуллади


Мазкур масала овозга қўйилаётган пайтда минглаб грециялик парламент биноси олдида норозилик намойиши ўтказди.

Мазкур масала овозга қўйилаётган пайтда минглаб грециялик парламент биноси олдида норозилик намойиши ўтказди.

Греция парламенти давлат хизматчиларини қисқартириш чорасини маъқуллаб овоз берди.

Мазкур чора Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан кўрсатилаётган 7 миллиард евро миқдоридаги молиявий ёрдамни олиш учун шарт қилиб қўйилган.

Мазкур масала овозга қўйилаётган пайтда минглаб грециялик парламент биноси олдида норозилик намойиши ўтказди. Маъқулланган чорага кўра 25 мингга яқин давлат хизматчиси, асосан ўқитувчи ва полициячиларнинг қисқартирилиши ёки бошқа жойга ишга ўтказилиши назарда тутилган. Бу чорага қарши қарийб бир ҳафтадан бери норозилик намойишлари давом этмоқда.

Айни пайтда бугун Германия Молия вазири Вольфганг Шаубленинг Афинага келиши кутилмоқда. Вужудга келган вазиятда грецияликларнинг ўзларини айблагани ва харажатларнинг қисқартирилишини ёқлаётгани билан танилган Шаубле Грецияда 2009 йилда давлат қарзи билан боғлиқ вазият бошланганидан бери Афинага илк бор сафар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG