Линклар

Афғонистонда толиблар АҚШ базасида ишлаган саккиз кишини отиб ташлади


Толибон жанггарилари Афғонистоннинг Лўғар вилоятида АҚШ ҳарбий базасига ишга кетаётган саккиp афғонни отиб ташлагани хабар қилинмоқда.

Лўғар вилояти полиция бошлиғи ўринбосари Раис Хон Содиқнинг маълум қилишича, жанггарилар пайшанба куни ишчилар Хива туманидаги базага кетаётган машинани тўхтатиб, уларни воқеа жойидаги қишлоқлардан бирига олиб борган ва ҳар бирини бошидан отиб ўлдирган.

Ўлдирилган эркак ва йигитлар 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган. Афғонистондаги толиблар Рамазон ойида ҳам ҳужумларни давом эттиришини билдирган.

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО базаларида ишлайдиган афғонистонликлар тез-тез жанггарилар нишонига айланади.
XS
SM
MD
LG